Қадрли ватандошлар!
Давлат активлари агентлиги жамоаси Сизларни, кўпмиллатли бутун халқимизни қутлуғ айём – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк Ғалабанинг 80 йиллиги билан муборакбод этади.
Тинч ва фаровон ҳаёт посбонлари улуғланадиган ушбу мунаввар айёмда мустақиллик йилларида Ватанимиз озодлиги, халқимиз осойишталигини ҳимоя қилиш йўлида қаҳрамонларча ҳалок бўлган жасур ҳарбийларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирамиз.
Ватан равнақи, тинчлиги ва ҳимояси йўлидаги қаҳрамонлик унутилмайди!