Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан жорий йилнинг 17 май (шанба) куни соат 10:00 да Навоий шаҳри, Меморлар кўчаси, 4 уйда жойлашган "Маънавият ва маърифат" биносида Навоий вилоятидаги хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активлари, жумладан, корхоналардаги давлат улушлари, бўш турган давлат мулки объектлари ва сотилиши белгиланган ер майдонлари тўғрисида тадбиркорлар ва инвесторлар учун "Roadshow" тақдимоти ўтказилади.
Тақдимотда фаол қатнашинг ва давлат активларини сотиб олиш учун қулай имкониятни қўлдан бой берманг!!!