



2023 йил 30 март куни Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмуни ва моҳиятини тушунтиришга қаратилган семинар бўлиб ўтди.
Мазкур семинарда Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ва Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг ходимлари иштирок этишди.
Семинарда Адлия вазирлиги ходими Абдуллаев Улуғбек Равшанбекович ҳам иштирок этди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар тўғрисида маъруза қилди.
Семинарда Конституциямизнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритиб, шу йил 30 апрелда ўтказиладиган референдумга бефарқ бўлмасликка чақирди.

