Давактив агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси
Оҳангарон туманида жойлашган «ГУЛОБОД-МEВА» МЧЖ раҳбарлик лавозимига танлов ўтказилиши тўғрисида эълон қилади.
Ўзбекистон Республикаси «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-101-сон қарори ҳамда Жамият ижроия органининг раҳбарлик лавозимларига танлов ўтказиш
ва номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низом талабларига асосан жамият ижроия орган раҳбари — директор лавозимига номзодларни саралаш бўйича танлов эълон қилади.
- Лавозим тавсифи (йўриқномаси):
Жамиятнинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш;
Жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишига ва жамиятнинг кузатув кенгашига ҳисобдор бўлиш;
Жамиятнинг директори жамиятнинг устави билан ўз ваколатлари жумласига киритилган ваколатларни амалга ошириш;
Сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича режа топшириқларининг бажарилишини таъминлаш;
Меҳнат ресурслари, ер, бинолар, иншоотлар, техник ва бошқа ишлаб чиқариш воситаларидан оқилона фойдаланиш;
Чорвачилик соҳасининг илғор технологияси ва улардан фойдаланишнинг оқилона тизимини жорий этишни ташкил қилиш.
Ҳайвонларнинг тўғри парвариш қилинишини ва чорва молларининг хавфсизлигини таъминлаш, озуқанинг ўз вақтида тайёрланишини, унинг сақланишини ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ўз вақтида қайта ишлаш ва истеъмолчиларга жўнатиш учун белгиланган талаблар ва стандартларга мувофиқ фойдаланишни таъминлаш.
Маҳсулот ишлаб чиқаришда меҳнат, моддий ва пул ресурсларини тежаш чора-тадбирларини амалга ошириш.
Жамият ходимлари томонидан ишлаб чиқариш ва меҳнат интизоми ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш.
Жамият ишчиларига раҳбарлик қилади, кадрлар тайёрлашни ташкил этишда иштирок этиш ва ишчиларнинг малакасини ошириш бўйича тадбирларни амалга ошириш ва бошқалар.
- Номзодларга қўйиладиган малака талаблар:
Қуйидаги шахслар номзод бўла олмайди:
олий маълумоти бўлмаган шахслар;
раҳбарлик лавозимида камида икки йил иш тажрибасига эга бўлмаган шахслар;
ушбу шахслар айби билан лицензия талаблари ва шартлари бузилганлиги сабабли, кўрсатилган фаолиятни амалга ошириш учун лицензияни бекор қилиш пайтида бундай шахслар якка ижроия органи вазифасини бажараётган бўлса ёки коллегиал ижроия органи таркибига кирса ёки юридик шахс таъсисчилари ҳисобланса ва бундай лицензияни бекор қилгандан уч йилдан кам вақт ўтган бўлса;
иқтисодиёт соҳасида ёки бошқарув тартибига қарши жиноят содир этганлиги сабабли судланганлик ҳолати тугалланмаган бўлса, шунингдек коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестрига киритилган бўлса;
суд ҳукмига биноан муайян лавозимда ишлаш ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахс;
бундай шахс банкрот этиб топилган пайтда юридик шахснинг якка ижроия орган вазифасини бажарган ёки коллегиал ижроия органи таркибига кирган бўлса
ва уни банкрот деб топган пайтдан хали икки йил ўтмаган бўлса.
Номзодларга қуйиладиган умумий талаблар:
иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги ёхуд юридик мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга бўлиш;
раҳбарлик лавозимларида, шу жумладан, чорвачилик соҳасидаги раҳбарлик Бошқарув раиси/директор, Бошқарув раиси/директор ўринбосари ёки раҳбарлик лавозимига тенглаштирилган лавозимлар (бош муҳандис, бош механик, бош иқтисодчи, бўлим/цех бошлиғи ва бошқа лавозимларида камида 2 (икки) йиллик иш стажига эга бўлиш;
Чорвачилик соҳасида камида 5 (беш) йиллик тажрибага эга бўлган шахслар;
йирик корхоналарни бошқариш бўйича муваффақиятли тажрибаси мавжудлиги;
ишбилармонлик ва/ёки профессионал муҳитда бенуқсон обрў ва ижобий ютуқларга эга бўлганлиги;
ўзи фаолият юритган ёки бошқарган корхона/ларда бизнес стратегияси/барқарор ривожланиш/инвестицион лойиҳалар сиёсатини ишлаб чиқиш ва тарғиб қилиш тажрибаси;
ўзи фаолият юритган ёки бошқарган корхона/ларда чуқур ўзгаришларни, замонавий корпоратив тизимини ва маданиятини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тажрибаси;
- Тақдим этилиши лозим бўган ҳужжатлар:
Танловда қатнашишга розилиги, тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигини тасдиқлаши ва танловда ғолиб бўлган тақдирда ишга ёллаш шартномасини тузишга розилиги билдирилган, ўз қўли билан ёзилган ариза;
Маълумотнома-объективка (белгиланган шаклдаги);
Меҳнат дафтарчаси нусхаси;
Олий маълумот тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасасининг ёки хорижда олий таълим олганлиги бакалавр дипломи ва/ёки магистр дипломи (мавжуд бўлса);
Илмий унвон (фан номзоди, фан бўйича фалсафа доктори, фан доктори) ва илмий даража (доцент, катта илмий ходим, профессор) тасдиқловчи ҳужжат (мавжуд бўлса);
Қўшимча олий маълумот олганлиги (иккинчи, учинчи) хақидаги диплом (мавжуд бўлса);
Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига кўра лавозимга тайинланган тўғрисидаги ҳужжат (иш тажрибаси кўрсатилган ҳолда);
Давлат ташкилотида маъмурий-бошқарув лавозимларида иш тажрибасини тасдиқловчи ҳужжат (мавжуд бўлса) ва тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда махаллий хокимият органлари томонидан ижобий тавсияномалар тақдим этилганда қўшимча баҳоланади;
Хорижий мамлакатларда раҳбарлик лавозимларда (директор, директор муовини, менеджер, супервайзер) иш тажрибаси ёки хорижий юрисдикцияда масалаларни ҳал қилишнинг амалий тажрибасига эга эканликни тасдиқловчи ҳужжат (мавжуд бўлса). Ижобий тавсияномалар бўлса, қўшимча баҳоланади;
Танлов эълон қилинган соҳадаги раҳбарлик тажрибаси (бошқарув раиси/директор, бошқарув раиси/директор ўринбосари ёки раҳбарлик лавозимига тенглаштирилган лавозимлар (бош муҳандис, бош механик, бош иқтисодчи, бўлим/цех бошлиғи ва бошқа.)) тўғрисидаги ҳужжат (мавжуд бўлса);
Хўжалик жамиятларининг раҳбарлик лавозимларида ишлаш тажрибаси (бошқарув раиси/директор, бошқарув раиси/директор ўринбосари, бош ҳисобчи, ташкилотининг юридик хизмати раҳбари, ваколатхона ёки филиал раҳбари) тўғрисидаги ҳужжат (мавжуд бўлса);
Хўжалик жамиятларининг кузатув кенгаши аъзоси сифатида иш тажрибаси тўғрисидаги ҳужжат (мавжуд бўлса);
Хорижий тилларни билиш даажаси тўғрисида гувоҳнома (мавжуд бўлса);
Амал қилиш муддатига эга корпоратив бошқарувчи малака аттестати (мавжуд бўлса);
Қимматли қоғозлар бозори мутахассиси, аудитор, суғурталовчи, баҳоловчи, суд бошқарувчиси малака талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи амал қилиш муддатига эга ҳужжатлар (мавжуд бўлса);
Халқаро сертификатлар (CФА, CПА, АCCА, АCА, CИМА, ИМC, ФРМ) (мавжуд бўлса);
Компьютер билимдонлик — МС Оффиcэ, МС Эхcэл – ишончли фойдаланиш (гувоҳнома мавжуд бўлса);
Танлов ҳужжатларини топширишнинг охирги муддати — эълон берилган санадан 20 кун.
Танлов таклифлари ва ҳужжатлар муҳрланган конвертларда ва конвертнинг устки қисмида танловда иштирок этувчи номзоднинг танловда иштирок этиш учун аризаси илова қилинган ҳолда тақдим қилинади.
Ҳужжатлар қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, Тошкент йўли кўчаси 45-уй, Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси биноси.
Маълумотлар учун алоқа: +998(70) 202-03-81
Белгиланган муддатлардан кейин юборилган таклифлар танловга қабул қилинмайди.

