Коррупсияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлиги рейтинг баҳолашдан ўтказилди
Давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, маҳаллий ижро етувчи ҳокимият органларида коррупсияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлиги рейтинг баҳолашдан ўтказилди.
Баҳолаш натижаларига кўра, 62 та давлат ташкилотининг коррупсияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги 0 баллдан 100 баллгача рейтингда баҳоланиб, уларнинг фаолият самарадорлиги қуйидаги тоифаларга ажратилди:
12 та ташкилот "яхши" – (81-100 балл);
30 та ташкилот "қониқарли" – (55-80 балл);
20 та ташкилот "қониқарсиз" – (55 баллдан паст)
Таҳлил натижалари давлат ташкилотлари фаолиятидаги коррупсияга қарши курашиш йўналишида бир қатор камчиликлар мавжудлигини кўрсатди.

